Машҳурларнинг ота-оналари

“Хўш, кирдик хам дейлик. Эшитишимча Стэнфорд, Гарвард ва Йельда ўқиш йилига камида 50 минг доллар туради” дейишингиз мумкин. Тўғрида, Билл Гейтс, Марк Цукерберг ёки Илон Маскнинг ота-онаси миллиардларга эга бўлмаган бўлсалар хам, шу нуфузли университетда фарзандини ўқита олишга қурби етган. Мана масалан:

Майкрософт корхонаси асосчиларидан бири Билл Гейтснинг отаси, Катта Билл Гейтс, таниқли адвокат, Preston Gates & Ellis LLP адвокатлик фирмаси асосчиси, онаси, Мери Максвел Гейтс, Кинг округида United Way хайрия фондининг биринчи аёл президенти бўлган.

Фейсбук ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергнинг отаси Едвард Цукерберг эса таниқли дантист бўлган. Барчага маълумки, Америка Қўшма Штатларида дантистлар юқори иқтисодий қатлам вакиллари қаторига киради. Маркнинг онаси Керен Цукерберг эса психиатр бўлган. Психиатрлик хам, дантистлик каби юқори иқтисодий қатлам касбларига киради. Шу ўринда бир қизиқ маълумотни айтиб ўтишни жоиз деб топдим. Марк ва унинг уч синглисининг ўқишга кириш вақти келганда, Маркнинг отаси уларга университетга кетадиган пулни олиб Макдоналдс ресторани очиш альтернативасини берган.

Ота-ўғил Бушлар ҳақида бу ерда ёзилмаса хам, улар оиласи тарихи барчага маълум бўлса керак. Кенжа Джорж Бушнинг тўртинчи аждодидаги бувиси Джеймс Смит Буш оиладан биринчилардан бўлиб Йель олийгоҳини битирувчиси бўлган ва ўз авлодларига Йельда ўқиш удумини бошлаб берган. Унинг бувиси Прескот Шелдон Буш бўлса оиланинг биринчи катта миқдордаги бойлигига асос солган ва инвесторликдан ташқари Америка сенатори хам бўлган. Дадаси Джордж Волкер Буш эса Йель Университетини битиргач “Zapata Petroleum Corporation”га асос солган ва денгизда нефть қазиб чиқариш билан шуғулланган.

lawyer / runner / cyclist

lawyer / runner / cyclist