Мақоланинг номи “Эл-юрт умиди” бўлгани билан, бу мақола Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта ташкил қилинган фонд ҳақида эмас. Мақолада АҚШнинг энг нуфузли университетлари: Гарвард, Стэнфорд ва Йельга кириш тўғрисида гап боради.

Бу мақола Ўзбекистон мактабларида ёки коллеж ва лицейларда 12 йиллик таълимни тугатаётган ўқувчи ёшларга фойдали бўлади деб ўйлайман. Агар сиз бу мақолани ўқишга киришган экансиз, сиз ўзингиз, фарзандингиз ёки яқин инсонингиз келажаги учун бефарқ эмассиз.

Келинг биринчи навбатда нима сабабдан юқорида келтирилган 3 та олий таълим муассасаси ҳақида ёзишга қарор қилганим ҳақида айтиб ўтаман. Биринчидан, мен бу йил АҚШнинг энг нуфузли университети бўлмиш Стэнфорд Университети Ҳуқуқшунослик Мактабининг Магистрлик йўналиши бўйича Корпоратив Бошқарув йўналишига ўқишга қабул қилиндим. Линкедин, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда изланишларимга кўра бу университетда таълим олган Ўзбекистонликлар сони жуда кам (нольга яқин деса ҳам бўлади). Бунга асосий сабаблардан бири бу (ўзимнинг кечинмаларимдан келиб чиқиб) бизнинг шу каби университетларни етишиб бўлмайдиган орзу каби қабул қилишимиз деб топдим. Ишонаверинг, агар мен у ерга кирган бўлсам, сиз албатта буни уддасидан чиқасиз! Иккинчи сабаб, менга ҳам жуда катта туртки бўлган, ушбу университетларнинг машҳур битирувчиларидир. Қуйида бир неча мисол келтириб ўтаман.

Стэнфорд Университетининг машҳур битирувчилари:

1. Space X ва Tesla корхоналари асосчиси Илон Маск

2. Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейдж

3. АҚШнинг 31чи Президенти Герберт Гувер

4. HP (Hewlett-Packard) корхонаси (АҚШ Кремний водийига асос солган корхона) асосчилари Уильям Хьюлетт ва Дэвид Паккард

Гарвард Университетининг машҳур битирувчилари:

1. Facebook корхонаси асосчиси Марк Цукерберг

2. АҚШнинг 44чи Президенти Барак Обама

3. Microsoft корхонаси асосчиси Билл Гейтс

4. Актриса Натали Портман (V — вендетта дегани) ва Актёр Мэтт Дэймон (Интерстеллар ва Марсиялик)

Юқоридан чапдан ўнга: Мэтт Деймон, Натали Портман, Билл Гейтс, Марк Цекерберг ва Барак Обама

Йель Университетининг машҳур битирувчилари:

1. АҚШнинг 41чи ва 43 чи Президентлари Ота-ўғил Буш (Джордж Буш ва Кенжа Джордж)

2. АҚШнинг 67чи Давлат Котиби Хиллари Клинтон

3. Актриса Мерил Стрип (Шайтон Prada либосида)

4. Телеграф ва Морзе алифбоси ихтирочиси Сэмуель Морзе

Юқоридан чапдан ўнга: Хиллари Клинтон, Ота-ўғил Буш, Сэмуель Морзе ва Мерил Стрип

Мақоланинг давоми қисқа муддатда сизлар билан улашаман.

lawyer / runner / cyclist

lawyer / runner / cyclist